Жаҳон

Қозоғистонда хорижликлар учун пулли электрон рухсатнома жорий этилади

Янги тартиб Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.

Қозоғистонда хорижликлар учун пулли электрон рухсатнома жорий этилади

Қозоғистон 2026 йил 1 ноябрдан мамлакатга визасиз кириш ҳуқуқига эга бўлган хорижий фуқаролар учун пуллик электрон кириш рухсатномасини босқичма-босқич мажбурий жорий этади. Бу ҳақда “Медуза” хабар берди.

 

Янги тартиб Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли бўлади.

 

Янги Electronic Travel Authorization (ETA) рухсатномаси QazETA рақамли платформаси орқали расмийлаштирилади. Ариза сафардан камида 72 соат олдин топширилиши керак. Рухсатнома 180 кун давомида амал қилади ва шу муддат ичида Қозоғистонга бир неча марта кириш имконини беради.

 

Рухсатномани QazЕТА орқали расмийлаштириш тўлови 3900 тенге (тахминан 7 евро) бўлиши кутилмоқда. Чегарада расмийлаштирилганда эса тўлов 7800 тенге (тахминан 14 евро)ни ташкил этади.

 

Янги тартиб босқичма-босқич кучга киради. 1 ноябрдан самолётда Қозоғистонга келадиган хорижликлар учун EТА мажбурий бўлади.

 

15 ноябрдан автомобиль ёки автобусда Қозоғистоннинг Хитой, Туркманистон ва Ўзбекистон билан чегараларидан кирувчилар учун рухсатнома мажбурий бўлади.

 

30 ноябрдан талаб Россия ва Қирғизистон билан автомобиль орқали ўтиладиган чегара пунктларига ҳам татбиқ этилади. 15 декабрдан эса Қозоғистонга поезд ва денгиз транспортида келувчилар учун EТА мажбурий бўлади.

 

Ҳозирча, 25 августдан 1 ноябргача тизим синов режимида ишлайди ва бу даврда чет элликлар рухсатномасиз мамлакатга киритилади.

 

Қозоғистоннинг расмий QazETA платформасида ETA визасиз режимдаги давлатлар фуқаролари учун мўлжаллангани қайд этилган. Платформада Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларининг ID-карталари ҳам қабул қилинадиган ҳужжатлар қаторида кўрсатилган.

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Ҳаво ифлосланиши хавфли чегарадан тўрт баравар ошди: аҳолига кислород автобусларда берилмоқда

Индонезияда ўрмон ёнғинларидан тарқалган қуюқ тутун сабабли нафас йўллари касалликлари кўпаймоқда.

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашди: 46 киши ҳалок бўлди

Ҳалокат вақтида иккала поездда жами 500 дан ортиқ йўловчи бўлган.

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Ўзбекистон билан чегарада янги талаб: Қозоғистон чегарасида навбат банд қилиш пулли бўлади

Белгиланган вақтда кетма-кет икки марта келмаган ташувчиларнинг депозити давлат бюджетига ўтказилади.

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

“Дунё ишонч инқирози даврига кирди” — Тоқаев

Қозоғистон президенти халқаро ҳуқуқнинг аҳамияти пасайиши ва БМТ обрўси билан боғлиқ муаммоларга эътибор қаратди.

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Эрон билан уруш АҚШга қимматга тушмоқда: харажатлар 47,1 млрд долларга етди

Пентагоннинг ҳисоб-китобига кўра, маблағнинг 60 фоиздан ортиғи ўқ-дориларга сарфланган.

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Чет элда ишлаш учун камида 18 ёшга тўлиш керак: Тожикистонда янги қонун кучга кирди

Янги талаб мамлакат фуқаролари ва Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижликларга ҳам тегишли.

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Таиландга 15 кун визасиз кириш: Ўзбекистон ҳам рўйхатда

Мамлакат расмийлари виза расмийлаштиришдаги кечикишларни бартараф этиш ва сайёҳлар оқимини ошириш учун учта давлат фуқароларига визасиз режим таклиф қилмоқда.

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

«Бировга чоҳ қазисанг, ўзинг тушасан» — Путин Европа Иттифоқининг Россия газидан воз кечиш қарори ҳақида

Россия президенти Европанинг Россия энергия ресурсларидан воз кечиш сиёсатини танқид қилди.