Мактабларда гибрид таълимдан воз кечилди. Энди ҳамма анъанавий ўқийди
Айни дамда Халқ таълими вазири бошчилигида янги ўқув йилини ташкил этишга бағишланган очиқ мулоқот ўтказилмоқда.

Унда маълум қилинишича, мактабларда янги ўқув йили 6 сентябрдан тўлиқ анъанавий бошланади, гибрид шаклдан бутунлай воз кечилди.
Шерзод Шерматов очиқ мулоқотда бу йил дарслар гибрид тарзда (ҳам онлайн, ҳам офлайн) бўлмаслигини таъкидлади. Бу ўтган йили ўзини оқламаган ва жиноятчиликгни кўпайтирган.
Қолаверса, ХТВ ўтказган сўровномада қатнашган 94 фоиз ота-она ўқув йили анъанавий бўлишини хоҳлашини билдирган.
Параллель равишда телевидение орқали онлайн дарслар ҳам бериб борилади. Бу эса дарслар коронавирусга чалиниб қолган болалар, карантинга ёпилиши мумкин бўлган мактаб ўқувчилари учун.
Аввалроқ, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бошчилигида янги ўқув йилини ташкил этишга бағишланган очиқ мулоқотда Мактабда оқ, очиқ ранглардаги рўмолга ҳамда дўппига рухсат берганлиги ҳақида хабар қилгандик.







