Мактабда оқ, очиқ ранглардаги рўмолга ҳамда дўппига рухсат этилади — Шерзод Шерматов
Мактабда оқ ва очиқ ранглардаги рўмолга ҳамда дўппига рухсат этилади — Шерзод Шерматов


Кўпчилик ота-оналарнинг мурожаатларини ва миллий қадриятларимизни инобатга олган ҳолда қизларимиз учун истисно тариқасида мактабда оқ, очиқ рангларда миллий рўмол (бошнинг орқа томонига ўралган ҳолатда) ва дўппида бўлишларига рухсат этилади.
Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айни дамда вазирликнинг расмий Facebook' саҳифасида ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.







