Спорт

Марсело фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттирмоқчи

Футболчига Хитой ҳамда Бирлашган Араб Амирликларидан таклифлар бўлмоқда.

Марсело фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттирмоқчи

 

 

«Реал Мадрид»нинг бразилиялик ҳимоячиси Марсело фаолиятини Туркияда давом эттирмоқчи. Бу ҳақда деб «Маrcа» нашри хабар берди.

 

Манбага кўра, бразилиялик ҳимоячига Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари ва Туркиядан таклифлар бор. Футболчи эса фаолиятини Туркияда давом эттиришга аҳд қилган.

 

Марселонинг клуб билан шартномаси шу ёзда якунига етади. Марсело «Реал»да 2007 йилдан буён тўп суради. Бу вақт ичида у барча мусобақаларда 545 та ўйин ўтказиб, 38 та гол урган ва 103 та голли узатмани амалга оширган. Клуб билан олти марта Испания чемпионати, беш марта Испания Суперкубоги ва беш марта Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.

 

Эслатиб ўтамиз, 2021/2022 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финалида «Реал Мадрид» «Ливерпул»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Бу «Реал Мадрид»нинг Чемпионлар лигасидаги 14-ғалабаси бўлди.

 

 

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"