1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Медиа

Машҳур болливуд хонандаси Ўзбекистон ҳақида интервью берди

Шибани Кашяп аввалроқ “The Sunday Guardian” газетасига ҳам эксклюзив интервью тақдим этганди.

Машҳур болливуд хонандаси Ўзбекистон ҳақида интервью берди

 

Болливуднинг машҳур хонандаси Ўзбекистон ҳақида ҳинд ОАВга интервью берди

 

Ҳинд тилидаги оммабоп «Навбҳарат Таймс» газетасига берган интервьюсида хонанда Тошкент ва Фарғона водийсига ташриф доирасида турли олий таълим муассасалари талабалари билан учрашгани, ўзбек ёшлари Ҳиндистон ҳақида кўп нарса билиши ва қадимий халқ маданияти билан қизиқишига урғу берган.

 

"Ўзбекистондаги концертлар мен учун ажойиб ва эсда қоладиган воқеа бўлди. Хонанда ва санъаткор сифатида олган муҳаббатимни таърифлашга сўз ожиз. Яна бошқа бирон жойда бу каби муҳаббат, меҳр ва қувончга эга бўла олмасам керак, деб ўйлайман", деб қайд этган эди хонанда бундан олдин “The Sunday Guardian" газетасига берган эксклюзив интервьюсида.

 

"Мусиқа икки мамлакат ўртасида улкан ришталар яратишига ишонаман. Бир мамлакат вакили бошқа давлатнинг мусиқа санъати ихлосмандлари ҳузурида чиқишлар қилганда ўзаро меҳр-муҳаббатни мустаҳкамлаш учун қулай имконият юзага келади. Ўзаро эътироф эса икки мамлакатни янада яқинлаштиришга хизмат қилади", дея фикрини изҳор қилган Шибани Кашяп.

 

Таниқли ҳинд хонандаси, мусиқа ва кўнгилочар соҳанинг кўзга кўринган вакили Ўзбекистонга сафари чоғида ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига фаол тарзда постлар жойлаштириб борди. Унинг, хусусан, Инстаграм ва Фейсбукдаги аккаунтларида 2 миллиондан ортиқ обуначи бор.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика