Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар бош прокурорлари ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзоладилар. Бу ҳақда Россия Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Бу ҳужжат МДҲ мамлакатлари бош прокурорлари ўртасида сўнгги 15 йил ичида имзоланган илк кўп томонлама келишув сифатида эътироф этилмоқда. Мазкур ташаббус миграция оқимларини назорат қилиш, трансмиллий жиноятчилик ва террорчиликка қарши курашда прокуратура органлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Йиғилишда таъкидланишича, ноқонуний миграция нафақат миллий хавфсизлик, балки жамоат тартиби ва иқтисодий барқарорлик учун ҳам жиддий таҳдид туғдирмоқда. Шунингдек, бу жараён экстремистик ташкилотлар ва уюшган жиноятчилик фаолиятини кенгайтириш хавфини ошираётгани қайд этилди.
Душанбедаги мажлисда Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Россия бош прокурорлари, шунингдек, Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистон бош прокурорлари ўринбосарлари иштирок этди.
МДҲ мамлакатлари Бош прокурорлари мувофиқлаштирувчи кенгашининг навбатдаги — 36-масжлиси Қозон шаҳрида (Россия Федерацияси) бўлиб ўтиши режалаштирилган.


