1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Менинг мактабим” доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди

Жорий йилнинг 15 декабрдан бошлаб 2025/2026-ўқув йили доирасида “Менинг мактабим” лойиҳасининг 2-босқичи бошланди.

“Менинг мактабим” доирасида лойиҳа киритиш босқичи бошланди

 


Ушбу босқичда ўқувчилар ўз мактабларини ривожлантиришга қаратилган ташаббус ва лойиҳаларни илгари суриш имкониятига эга бўлади.


Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилади. Хусусан, 15–24 декабрь кунлари лойиҳаларни шакллантириш, 25 декабрдан 10 январгача саралаш, 11–20 январь кунлари эса овоз бериш жараёнлари ўтказилади. Ўқувчилар “Очиқ буджет” портали орқали автоматик тарзда тайёр лойиҳа намуналарини танлаш ёки мустақил равишда янги лойиҳа ишлаб чиқишлари мумкин.


“Менинг мактабим” лойиҳасида 5–11-синфларда таълим олаётган барча ўқувчилар иштирок этиши мумкин. Улар ўзлари ўқиётган умумтаълим мактабига доир ташаббусларни таклиф қилиш, шунингдек, тақдим этилган лойиҳалар учун овоз бериш орқали мактаб инфратузилмаси ва таълим шароитларини яхшилашга бевосита ҳисса қўшади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика