Ўзбекистон

Метан заправкалардаги чекловлар сабаб бензин чиқариш ҳажми оширилади

Кунлик автобензин савдоси 5 минг тоннагача оширилади.

Метан заправкалардаги чекловлар сабаб бензин чиқариш ҳажми оширилади

«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳажми мавжуд талабдан келиб чиққан ҳолда оширилади.

 

«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизматининг маълум қилишича, совуқ ҳаво оқими сабаб автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (метан заправкалар) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилаётгани муносабати билан аҳолининг ёқилғига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида биржа савдоларига чиқариладиган автобензин ҳажми кўпайтирилмоқда.

 

Хусусан, шу кунгача биржа савдоларига кунига ўртача 3 700 тонна миқдорида автобензин чиқариб келинган бўлса, эндиликда талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда ушбу кўрсаткич 5 000 тоннагача оширилади.

 

Мазкур чоралар ёқилғи бозорида барқарорликни таъминлаш, нархларнинг кескин ўзгариб кетишининг олдини олиш ҳамда истеъмолчилар эҳтиёжини узлуксиз қондиришга қаратилган.

custom img

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи эвазига электромобил хатланди

Ҳозирда хатланган мулкни баҳолаш ва аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Қибрайда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй сотилди

Маълум бўлишича, фуқаро 302 млн кредит қарзини тўламай келган.

custom img

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

Шунингдек, номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан тўлов ундириш тўхтатилади.

custom img

Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

У савдо дўконини тадбиркорнинг номига расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"