Ўзбекистон

“Миллионлаб фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғдирмоқда”

Ўзбекистонда 300 та автобус техник синовдан ўтказилмасдан йўловчиларга хизмат қилмоқда.

“Миллионлаб фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғдирмоқда”

Ўзбекистонда STG-3 русумидаги баллонлар билан жиҳозланган “JV MAN Auto-UzbekistanМЧЖ қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган 300 дан ортиқ автобусда 2018 йилдан бери техник синовдан ўтказилмаган ҳолда йўловчи ташилмоқда.

 

Бу эса минглаб балки миллионлаб фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига реал хавф туғдирмоқда. Мамлакатнинг турли ҳудудларида автобус ва бошқа транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг портлаши билан боғлиқ содир бўлаётган ҳолатлар бунга яққол мисолдир.

 

Автобусларда инсон саломатлиги ва ҳаёти билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ҳамда юқорида қайд этилган автобусларга ўрнатилган STG-3 русумли газ баллонларини ҳам техник синовдан ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбитдин Бурхонов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари A.Ramatovga сенатор сўровини юборди.

 

Сенатор сўровида Вазирлар Маҳкамасининг юқори технологияли синов лабораториясини ташкил этиш ва STG-3 (LNG-3) русумидаги газ баллонларини синовдан ўтказиш бўйича мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигидан аккредитациядан ўтказиш бўйича вазифанинг ижроси нима учун таъминланмагани ҳамда мазкур лабораторияларни ташкил қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан тушунтириш бериш сўралган.

 

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"