Ўзбекистон

«Мирзиёевнинг ташаббуслари моҳиятан Шанхай ташкилотини «жонлантириш»га қаратилган»

Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори Президент Шавкат Мирзиёевнинг ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши мажлисидаги нутқига муносабат билдирди.

«Мирзиёевнинг ташаббуслари моҳиятан Шанхай ташкилотини «жонлантириш»га қаратилган»

 

Сун Чжуанчи, Хитой ижтимоий фанлар академиясининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти директори:

 

"Ўзбекистон Президентининг нутқи бир нечта жиҳатлари билан алоҳида ажралиб туради.

 

Биринчидан, ШҲТ фаолиятини такомиллаштиришнинг муҳимлиги қайд этилди, бу ҳақда ўтган йилги Самарқанд саммитида ҳам баёнот берилганди. Хусусан, бугунги кунда юз бераётган жараёнлар ШҲТ институтлари фаолиятини қайта кўриб чиқиш, шунингдек, ташкилот доирасида қарорлар қабул қилишни жадаллаштириш бўйича механизмлар ишлаб чиқишни тақозо этмоқда. Шу маънода, Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг ташаббуслари моҳиятан Шанхай ташкилотини «жонлантириш»га қаратилган.

 

Иккинчидан, Ўзбекистон Раҳбари ШҲТ маконида иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади. Янги иқтисодий мулоқот борасидаги ғояларни амалга ошириш, минтақа ичидаги савдо-сотиқ ва саноат-технологик кооперацияни кучайтириш мақсадида умумий майдонни шакллантириш ШҲТга аъзо давлатларнинг янада ривожланиши учун мустаҳкам замин яратади.

 

Учинчидан, Ўзбекистон Президенти транспорт-транзит боғлиқликни мустаҳкамлаш масаласига яна бир бор эътибор қаратди. Транспорт боғламалар бўйича лойиҳаларни биргаликда рўёбга чиқариш нафақат юк ташувлар ҳажмини бир неча баравар ошириш, балки транспорт харажатларини жиддий камайтириш имконини ҳам беради."

custom img

Президент Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини боғловчи янги йўлўтказгич билан танишди

Йўлўтказгичнинг умумий узунлиги 796 метр, кенглиги 25,9 метрни ташкил этади.

custom img

Президент «Агрокластер Олтинкўл» корхонасида пахта етиштириш жараёнини кўздан кечирди

Шинжон усулида пахта етиштириш орқали бир гектардан 60–70 центнергача ҳосил олиш, сувни 40 фоизгача, ўғитни эса қарийб 30 фоизга тежаш имконияти яратилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Балиқчи туманидаги «LB Sport» корхонаси фаолияти билан танишди

Корхонада 18 та спорт тури бўйича 65 хил маҳсулот ишлаб чиқарилиб, йилига 500 минг дона спорт анжоми тайёрланади.

custom img

Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди: у доридан заҳарланган

Марҳуманинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"