Ўзбекистон

Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди: у доридан заҳарланган

Марҳуманинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди: у доридан заҳарланган

2026 йил 19 сентябрь куни Истанбул шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Мелиева Моҳира фармацевтик воситадан заҳарланиш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, марҳума касаллик даврида уй шароитида норасмий шахслар кўмагида даволанган. Даволаниш давомида қабул қилинган дори воситаларининг ножўя таъсири сабаб унинг аҳволи оғирлашган, қонида инфекция ривожланган ва организмида кучли реакция кузатилган.

 

Шунга қарамай, бемор ўз вақтида шифохонага олиб борилмаган ва уй шароитида даволаниш давом эттирилган.

 

Аҳволи жиддийлашгач, Мелиева Моҳира дастлаб Мармара шифохонасига олиб борилган. У ерда жонлантириш бўлимига жойлаштириш имкони бўлмагани сабаб бемор Картал туман шифохонасига кўчирилган. Шифокорлар томонидан зарур тиббий муолажалар кўрсатилганига қарамай, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

 

Марҳуманинг жасади Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонга олиб келинди.

 

Бош консулхона Туркияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини дори воситаларини шифокор тавсиясисиз қабул қилмаслик, норасмий ва тегишли малакага эга бўлмаган шахслар томонидан даволанишдан сақланишга чақирди.

 

Шунингдек, соғлиқ ҳолати кескин ёмонлашганида вақтни бой бермасдан расмий тиббиёт муассасаларига мурожаат қилиш зарурлиги таъкидланди.

 

Бош консулхона марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

custom img

Қиммат нархда харид қилинган суюқ совун: Самарқандда 1,1 млрд сўмлик бюджет маблағи талон-торож қилинган

Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъул шахслари 90 863 дона суюқ совунни қиммат нархда харид қилиб, бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

“Жарима майдончаси” модули: Тошкентда жарима майдончалари бўйича янги тартиб

Қонунчиликни бузганлик учун ушланган транспорт воситаларини вақтинча сақлаш жойларига олиб келиш, жойлаштириш ва сақлаш тартиби белгиланди.

custom img

Янги терминал ва 3,5 млн йўловчи: Андижон аэропорти имкониятлари кенгайтирилади

Андижон халқаро аэропортини реконструкция қилиш лойиҳасининг 1,1 трлн сўмлик иккинчи босқичи давом этмоқда. Янги терминал ишга тушгач, аэропортнинг йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг нафаргача ошади.

custom img

Қайси ҳудудда қайси касбга талаб юқори? Техникумларга қабул таҳлил қилинди

Ўзбекистонда техникумларда энг талабгир касб ва мутахассисликлар аниқланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"