1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Мисрда яшириниб юрган жиноятчи Ўзбекистонга депорт қилинди

Интерпол ҳамкорлигида жиноий жавобгарликдан қочган шахс ушланиб олиб келинган.

Мисрда яшириниб юрган жиноятчи Ўзбекистонга депорт қилинди

Тошкент ва Қоҳирадаги Миллий Интерпол марказлари томонидан мувофиқлаштирилган ҳаракатлар натижасида халқаро қидирувда бўлган ва оғир жиноят содир этган шахс аниқланиб, қўлга олинди. Қотил Араб Республикаси Мисрда яшириниб юрган ва содир этган жинояти учун жавобгарликдан қочишга уринган.

 

Халқаро ҳамкорлик ва тезкор ишлар орқали гумон қилинаётган шахс Ўзбекистон Республикасига халқаро шартномаларга мувофиқ депорт қилинди. Ушбу ҳолат Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлигини намоён этади.

 

Ўзбекистон ҳудудида ушланган шахс содир этган жинояти учун қонун олдида жавоб беради. Ўзбекистон Миллий Интерпол маркази жиноятлар жавобсиз қолмаслигини ва қонун бузувчилар қатъий жавобгарликка тортилишини таъкидлади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика