Россия Ўзбекистонга маймунчечакни аниқлаш учун тест тизимларини берди. бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Бундан ташқари, Арманистон, Қозоғистон ва Туркманистонга ҳам шу каби тизимлар тақдим этилган.
Шу ой охирига қадар Миср, Конго, Уганда ва Эфиопия ҳам тестлар берилади.
Маълумот ўрнида: Ҳозирда бутун дунёда маймунчечакдан 16 мингдан ортиқ касалланиш ҳолатлари аниқланди. Жаҳоннинг 70 дан ортиқ давлатларида касаллик тарқалган.
Аввалроқ АҚШда маймунчечакдан касалланиш бўйича рекорд ўрнатилганди.


