1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда маймунчечак юқтирганлар сони кескин ортди

Мутахассислар федерал маъмуриятни касаллик авж олишига йўл қўймаслик учун кенгроқ чоралар кўришга чақирди.

АҚШда маймунчечак юқтирганлар сони кескин ортди

 

Соғлиқни сақлаш мутахассислари Қўшма Штатларда маймун чечаги эпидемиясини тўхтатиш учун вақт тугаб бораётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Чунки мамлакатда касалликнинг 3000 га яқин ҳолати тасдиқланган

 

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларининг сўнгги маълумотларига кўра, Нью-Йорк штатида энг кўп (900) ҳолат аниқланган. Шунингдек, Калифорния (356) ва Флоридада (247) ҳам вазият жиддий.

 

Соғлиқни сақлаш мутахассисларининг таъкидлашича, АҚШдаги синовларнинг муаммоли томонлари ҳисобга олинса, маймун чечаги билан касалланганлар сони бундан анча кўп бўлиши мумкин.

 

Соғлиқни сақлаш бўйича мутахассислар АҚШ маймунчечак эпидемиясини тўхтатишда муҳим паллага келингани ҳақида огоҳлантирди.

 

Мичиган университетининг юқумли касалликлар бўйича мутахассиси Прити Малани соғлиқни сақлаш кўплаб соҳаларда, шу жумладан, тезкор синовдан ўтказиш ва унга муҳтож бўлган беморлар учун даволаниш имконияти бўйича жуда орқада қолаётганини айтди.

 

АҚШ расмийлари аллақачон синовларни кенгайтириб, ўн минглаб вакциналарни тақдим этишди. Аммо чекланган таклиф талабга мос эмас. Шу боис ҳам мутахассислар федерал маъмуриятни касаллик авж олишига йўл қўймаслик учун кенгроқ чоралар кўришга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика