1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда 3 та автомашина ЙТҲга учради

Оқибатда транспорт воситалари техник шикастланган.

Наманганда 3 та автомашина ЙТҲга учради

 

Бугун, 4 сентябрь куни Наманган шаҳрининг “Уйчи” кўчасида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар қилди.

 

Ҳодиса соат 12:33 ларда “Уйчи” кўчаси Машад чорраҳасида юз берган. IJ-2715 русумли автомашина ҳайдовчиси ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, 2 та Damas билан тўқнашиб кетган. 

 

ЙТҲ оқибатида учала автомашина техник шикастланган. Енгил тан жароҳати олганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика