Ўзбекистон

Наманганда 36 ёшли эркак нотўғри жарроҳлик амалиёти натижасида вафот этди

Мазкур ҳолат юзасидан тиббий экспертиза тайинланган.

Наманганда 36 ёшли эркак нотўғри жарроҳлик амалиёти натижасида вафот этди

Наманган вилояти Поп туманида 36 ёшли эркакнинг нотўғри жарроҳлик амалиёти натижасида вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалди. Хабар берилишича, 27 март куни Поп туманининг «Чинор» маҳалласида яшовчи Хожиакбар Киргизовнинг туман тиббиёт бирлашмасида вафот этгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Наманган вилояти прокуратураси томонидан берилган маълумотга кўра, Хожиакбар Киргизов 13 март куни фермер хўжалигига қарашли трактор тиркамасидан йиқилиб, тан жароҳати олган. У ўша куни дарҳол туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган ва жонлантириш бўлимида жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Шунингдек, тиббий муолажалар ҳам амалга оширилган. Бироқ, барча тиббий ҳаракатларга қарамай, Хожиакбар Киргизов 27 март куни вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан тиббий экспертиза tayinlangan.Shuningdek, шифокорларнинг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви ҳам ўтказилмоқда.

 

Наманган вилояти прокуратураси ҳолатни жиддий назоратга олиб, Поп туманидаги терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижалари бўйича зарур чоралар кўрилиши ва айбдорлар жавобгарликка тортилиши мумкин.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

custom img

Чилонзорда наркокурьерларни қўлга олган инспекторга муддатидан олдин майор унвони берилди

Инспектор томонидан қўлга олинган шахсдан 295 дона прегабалин капсуласи топилган.

custom img

Тошкент йўлларида кенг кўламли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда

Реконструкция ишлари «Долзарб 90 кун» дастури доирасида амалга оширилмоқда.

custom img

Қатарда қолиб кетган ўзбекистонликларнинг сўнгги гуруҳи ватанига қайтди

96 нафар фуқаро Доҳадан Дубай орқали Тошкентга олиб келинди.

custom img

Самарқандда СССР паспорти билан яшаб келган аёлга ID карта берилди

У узоқ вақт эътиборсизлик ва оилавий шароит сабаб ҳужжатларини расмийлаштирмаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 42 мингдан ортиқ фуқаролик обектига зарар етган

Теҳрон вилоятининг ўзида 10 мингга яқин уй-жой шикастланган.

custom img

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

custom img

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"