1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Наманганда ўқитувчилар мактабда ўт-ўлан юлишга мажбурланди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Наманганда ўқитувчилар мактабда ўт-ўлан юлишга мажбурланди

Аввалроқ Наманган вилояти Поп тумани 43-мактаб директори мактабда таътил бўлишига қарамай, педагогларни таълим масканига чақириб, соат 16:00 гача ўзларига тегишли бўлмаган вазифаларни бажаришга, яъни мактаб ҳудудидаги ўт-ўлан, беда ва ажриқларни юлишга мажбур қилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, ҳозирда ушбу директор жаримага тортилган.

 

Директорга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51- моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида жарима жазоси қўлланган.

 

Эслатиб ўтамиз, педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарликни кучайтиришни кўзда тутувчи қонунга кўра, ️ҳуқуқбузарлик таълим ташкилотининг педагог ходимига нисбатан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика