Наманганда қалбаки доллар сотаётган шахс ушланди
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.

Наманган вилоятининг Чуст туманида қалбаки АҚШ долларларини сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ф. (муқаддам судланган) фуқаро Н.з.га қалбаки 1 650 АҚШ долларини ҳақиқий 1 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланиб, жами 33 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки купюралар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







