1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Зоминда ҳайдовчи пиёдани уриб юборди

Жабрланувчи ҳозирда шифохонанинг жонлантириш бўлимида.

Зоминда ҳайдовчи пиёдани уриб юборди

 

Маълум бўлишичи, Зомин тумани Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи Даштобод — Зомин 4-Р йўлининг биринчи километрида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

 

Туманнинг "Чорвадор" МФЙда яшовчи шахс бошқарувидаги “Nexia” билан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди.

 

Ҳодиса оқибатида Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қиладиган жабрланувчи бош мия лат ейиши оғир даражаси, мия комаси, иккала оёқ сидирилган жароҳати, травматик шок оғир даражаси ташхиси билан шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. 

 

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика