1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Навоийда маст эркак танишини уриб ўлдириб қўйди

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Навоийда маст эркак танишини уриб ўлдириб қўйди

 

Навоий вилояти Навоий шаҳрида 20 февраль куни маст ҳолда келиб чиққан жанжалда эркак танишини ўлдирди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.

 

Қайд этилишича, шу куни соат 23:00 атрофида шаҳарнинг "Ягондая" кўчасида яшовчи С.Д. (57 ёшли) ўз уйида таниши С.М. (42 ёшли) билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиши натижасида ўрталарида жанжал келиб чиққан. Улар бир-бирининг турли қисмларига қўл ва оёқлари билан уриб, тан жароҳати етказган. Оқибатда С.М. ҳодиса жойида вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан С.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш мақсадида одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши бўйича С.Д. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

 

Маълумот учун: бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда маҳкум танишини пичоқлаб, ўз жонига қасд қилгани ҳамда Навоийда маст фуқаро танишини пичоқлаб ўлдириб қўйгани ҳақида хабар берилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика