Ўзбекистон

Навоийдаги заводда портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида 11 киши жароҳатланган.

Навоийдаги заводда портлаш юз берди

Бугун, 11 март куни Навоий шаҳридагиНавоиязот” заводининг 25-цех лабораториясида портлаш содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса натижасида 1 киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳат олган.

 

Ёнғин-қутқарув хизматлари тезкор ҳаракат қилиб, ёнғинни соат 14:20 да қуршаб олишга муваффақ бўлди. Соат 14:50 га келиб, олов тўлиқ ўчирилди. Жароҳатланган фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

 

Портлаш сабаблари ҳозирча расман эълон қилинмаган. Мутасадди ташкилотлар ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишларини бошлаб юборган.

 

Мазкур воқеа саноат корхоналарида хавфсизлик чораларини янада кучайтириш зарурлигини яна бир бор кўрсатмоқда.

custom img

Сергелидаги кўприк муаммоси ижтимоий тармоқларда тарқалганидан кейингина унга ечим берилгани танқид қилинди

Шунингдек, Тошкент шаҳрида 170 минг ва Тошкент вилоятида 110 минг мурожаатнинг ярмидан кўпи ечимини топмаган. Сурхондарё, Самарқанд, Тошкент шаҳрида такрорий мурожаатлар кўпайган.

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

custom img

Бир қатор вазирликларнинг мурожаатларнинг ярмидан кўпига фақат юзаки жавоб бераётгани танқид қилинди

Йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 61 фоизига, Транспорт вазирлиги эса 58 фоизига мазмунан ечим бермаган ҳолда жавоб қайтаргани айтилди.

custom img

Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишлари якунланди.

Яқин Шарқдан 32 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди.

custom img

Маҳаллаларда аҳоли турмушини яхшилаш учун 56 триллион сўм маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

custom img

"Ҳозир "А полосалар" ишламаяпти, иккита муаммо бор" — ҳоким ўринбосари

Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари “А” тасмали айрим йўлларда тест режимида камера кузатуви йўлга қўйилишини айтди. Бахтиевнинг сўзларига кўра, шу пайтгача йўлаклар "гост" талабларига мослаштирилган. “Тайёргарлик кўрилди, ҳамма иш амалга оширилди. Ҳозир қонунчилик даражасида фиксация қилиш имконияти бор. “Запуск” қилсак бўлди”, — деди у.

custom img

Ўзбекистон бўйлаб 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ташкил этилади.

custom img

Устюртдаги қудуқдан катта босим билан табиий газ оқими олинди

Табиий газ истеъмолчиларга етказиш мақсадида қудуқ газ инфратузилмасига уланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"