"Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Неймар клубдан уни "Барселона"га ижарага беришни сўради. Манба берган хабарга кўра, бразилиялик футболчи тиззасидан олган жароҳатидан тузалгач, испан клубида бир йил ижара асосида ўтказмоқчи. Қайд этилишича, клублар футболчининг трансфери бўйича ҳозирча ҳеч қандай музокара ўтказмаган.
Эслатиб ўтамиз, "Ал-Ҳилол" кетма-кет 29 ўйинда ғалаба қозониб, Саудия Арабистони чемпионатида 68 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Жорий мавсумда Неймар барча мусобақаларда бешта учрашувда қатнашиб, битта гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилди.


