1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Нигериядаги мактаб ярмаркасида 35 нафар бола ҳалок бўлди

5 минг нафар болага мўлжалланган ярмаркага 7 мингдан ортиқ бола келган.

Нигериядаги мактаб ярмаркасида 35 нафар бола ҳалок бўлди

Нигериянинг Ибадан шаҳридаги мактаб ярмаркасида юзага келган тиқилинчда 35 нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақида Punch нашри хабар берди.

 

Тадбир ўтказилаётган жойга ҳамма асосий дарвозадан киришга уринган.

 

Бахтсиз ҳодиса бўйича жиноят иши очган Ойо штати полицияси тадбирнинг асосий ташкилотчиларини ҳибсга олди.

 

Нигерия президенти Бола Тинубу ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдириб, штат ҳукуматини оммавий тадбирлар ўтказишда хавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика