1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Ниғматулла Йўлдошев Бош прокурор лавозимига тайинланди

Бугун Сенатда ушбу масала кўриб чиқилди.

Ниғматулла Йўлдошев Бош прокурор лавозимига тайинланди

Бугун, 21 июнь куни Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига номзод ҳақидаги масала кўриб чиқилди ва Ниғматилла Йўлдошев Бош прокурор лавозимига тасдиқланди. 

 

Маълумот учун, Ниғматулла Йўлдошев бу лавозимда 2019 йил июлидан буён ишлаб келмоқда. У иккинчи муддатга Бош прокурор лавозимини эгаллади.

 

Ниғматулла Йўлдошев 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

 

У 1987 йилдан 2011 йилгача прокуратура тизимида турли лавозимларда ишлаган. 2011 йилда Ўзбекистон Адлия вазири лавозимига тайинланган ва бу лавозимда 2015 йил январига қадар ишлаган.

 

Ниғматулла Йўлдошев 2015 йил январида президент қарори билан сенатор этиб тайинланган, 2015 йилнинг 22 январида яширин овоз бериш йўли билан Сенат раиси лавозимини эгаллаганди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика