1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Оғир наркожиноятлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгиланди

Ўзбекистонда наркожиноиятлар бўйича жавобгарлик кескин кучайтирилмоқда.

Оғир наркожиноятлар учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгиланди

 

Ўзбекистон Республикаси наркожиноиятлар учун жавобгарлик чораларини сезиларли даражада кучайтиришга қарор қилди. Эндиликда оғир наркожиноятлар, жумладан наркоуюшма ташкил этиш ва фаолиятини таъминлаш, гиёҳвандлик воситаларини трансчегаравий ёки интернет орқали тарқатиш, ноқонуний нарколаборатория ташкил этиш ҳамда ваколатларни суиистеъмол қилиб нарковоситаларни муомалага киритиш учун 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланди.

 

Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилган шахсларга 15 суткагача маъмурий қамоқ жазосини қўллаш назарда тутилмоқда.

 

Вояга етмаганларни ва ёшларни ҳимоя қилиш мақсадида ҳар қандай наркожиноиятни уларнинг иштирокида содир этиш, уларни гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилишга жалб қилиш ёки таълим муассасалари, талабалар ётоқхоналари, болалар оромгоҳлари ҳудудида нарковоситаларни тарқатиш жиноятларни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида қайд қилинади. Шунингдек, айрим наркожиноятчилар жазони муддатидан илгари шартли озод қилинмайди. Ушбу янги чора-тадбирлар мамлакатда наркожиноиятни камайтириш, ёш авлодни ҳимоя қилиш ва ижтимоий хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика