Оҳангаронда 4 та машина аварияга учради
Ҳолат юзасидан ЙҲХБ маълумот берди.

Бугун, 1 апрел куни 08:00 ларда “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг 34-километрида 4 та транспорт воситаси — “Howo”, “Зил” русумли юк автомобиллари ҳамда “Cobalt” ва “Nexia”русумли енгил автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ҳаракат иштирокчилари соғлиғига зиён етмаган. Транспорт воситалари техник шикастланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.







