Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида боғ ёқиб юборилди. Ҳолат юзасидан вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳудуд Оҳангарон тумани Ўзбекистон МФЙ ҳудудларидан оқиб ўтган Оҳангарон дарёси муҳофаза минтақасида номаълум шахс томонидан ўт ёқиб юборилган. Бунинг натижасида ушбу ҳудудаги мавжуд мевали ва манзарали дарахтлар ёниб кетиши оқибатида табиатга зарар етказилганлиги аниқланган. Бу билан “Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли моддалари талаблари бузилган.
Юқоридаги ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида инспекторлар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тўпланган ҳужжатлар тақдим этилган.


