1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Оҳангаронда чўмилишга борган қизлар чўкиб кетди

3 қиздан фақат бир нафари қутқариб қолинган.

Оҳангаронда чўмилишга борган қизлар чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида уч нафар қиз сув омборига бориб, чўкиб кетди. Бу ҳақида Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, воқеа 28 июль куни содир бўлган. Ўша куни соат 14:20 ларда Оҳангарон туман ИИБ Навбатчилик қисмига Оҳангарон сув омборининг қирғоқ қисмида чўмилаётган қизлар сувдан қайтиб чиқмасдан, бедарак йўқолгани ҳақида хабар келиб тушган. Булар Ангрен шаҳрида яшовчи 2006 йилда туғилган Д.П., 2009 йилда туғилган Д.А. ва Оҳангарон туманида яшовчи, 2006 йилда туғилган Н.Э. бўлган.

 

Д.А. қутқариб қолинган. Д.П. ва Н.Э. эса чўкиб кетган.

 

ФВВ Оҳангарон туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ишлари давомида Д.П.нинг мурдаси 28 июл куни соат 20:00 ларда, Н.Э.нинг мурдаси эса 29 июл куни эрталаб топилган. Ўлим сабабларини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертизалар тайинланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика