1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Самарқанд ва Қашқадарёда сохта маълумотлар асосида пул талаб қилган шахслар қўлга олинди

Тезкор тадбирлар давомида геологик харита ва ишга жойлаштириш ваъдаси билан фуқароларни чув туширишга уринган шахслар ушланди.

Самарқанд ва Қашқадарёда сохта маълумотлар асосида пул талаб қилган шахслар қўлга олинди

Самарқанд шаҳрида геологик хизматлар кўрсатиш билан шуғулланувчи хусусий корхона директори фуқарони алдаб, ўзини аввал Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигида ишлаган собиқ масъул сифатида таништирган. У ўзида Самарканд ва Жиззах вилоятлари ҳудудидаги геологик-қидирув ишлари натижасида аниқланган олтин конлари жойлашган махфий харита ва фотосуратлар борлигини айтиб, уларни 25 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган. ДХХнинг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у 10 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ушланган. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га хабар қилди.

 

Тегишли ташкилотларнинг хулосасига кўра, фирибгар айтган маълумотларнинг ҳеч бири махфий эмаслиги аниқланган. Демак, у фақатгина фуқарони алдаш йўли билан йирик миқдорда пул ишлаб топишни режалаштирган.

 

Яна бир ҳолат Қашқадарё вилоятида кузатилди. "Ўзтрансгаз" АЖ таркибидаги “Муборак магистраль газ қувурлари” бошқармаси Шаҳрисабз ГТС оператори Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқарога гўёки юқори лавозимдаги танишлари орқали "Ўзтрансгаз" тизимида ишга жойлаштириб қўйишини ваъдалаб, бунинг эвазига 4 000 АҚШ доллари талаб қилган.

 

ДХХнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ушбу шахс сўралган пулни олаётган вақтида қўлга олинди. Ҳозирда ҳар иккала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика