1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

"Шаффоф" такси бозорининг 7 ойлик айланмаси 5 триллион сўмдан ошди

Агрегаторлар орқали 457 мингдан зиёд ҳайдовчи фаолият юритмоқда.

"Шаффоф" такси бозорининг 7 ойлик айланмаси 5 триллион сўмдан ошди

2025 йилнинг дастлабки 7 ойида Ўзбекистонда такси хизматлари айланмаси 5 триллион сўмдан ошди. Бу даврда 215 та такси агрегатори солиқ органлари ахборот тизимларига интеграция қилинган. Солиштириш учун, 2024 йилда бу кўрсаткич 155 тани ташкил этган эди.

 

Ҳисоботларга кўра, ушбу агрегаторлар орқали жами 262,2 миллион маротаба йўловчи ташиш амалга оширилган. Айланманинг 3,6 триллион сўми (72,2%) нақд, 1,4 триллион сўми (27,8%) эса нақдсиз тўловларга тўғри келади. Ўртача битта чек миқдори эса 19 077 сўмни ташкил этди (2024 йилда – 18 456 сўм).

 

Бугунги кунда 457,3 минг нафарга яқин ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчи такси агрегаторлари орқали фаолият юритмоқда. Уларнинг 56,3 фоизи (257 629 киши) – 30-50 ёш оралиғида. Шунингдек, 30 ёшгача бўлганлар 36,3 фоизни (166 207 киши), 50 ёшдан катталар эса 7,3 фоизни (33 477 киши) ташкил этади. Аёл ҳайдовчилар сони эса 3 480 нафарни ташкил қилмоқда.

 

Молиявий натижаларга кўра, 7 ой давомида:

 

1,8 минг ҳайдовчи – 100 млн сўмдан ортиқ,

 

19,1 минг ҳайдовчи – 50-100 млн сўм,

 

113,7 минг ҳайдовчи – 10-50 млн сўм,

 

59,4 минг ҳайдовчи – 5-10 млн сўм,

 

122,8 минг ҳайдовчи – 1-5 млн сўм,

 

140,2 минг ҳайдовчи – 1 млн сўмгача даромад олган.

 

Энг кўп ишлатилаётган автомобиллар орасида Cobalt (23,5%), Nexia (21,5%), ва Lacetti (16,9%) етакчилик қилмоқда. Электромобиллар улуши эса 1,8%ни ташкил этади.

 

Автомобилларнинг ишлаб чиқарилган йили бўйича тақсимоти:

 

1 йилгача – 2,1%

 

1-3 йил – 16,4%

 

3-5 йил – 42,5%

 

5-10 йил – 11,3%

 

10 йилдан ортиқ – 27,7%

 

Солиқ тушумлари ҳам сезиларли бўлиб, 7 ой ичида агрегаторлар томонидан 98,8 миллиард сўм, жумладан 55,4 миллиард сўм ҚҚС тўланган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика