1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Оҳангаронда колониядан қочиб, 9 ёшли қизни зўрлаган шахс устидан суд бошланди

Судланувчига нисбатан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Оҳангаронда колониядан қочиб, 9 ёшли қизни зўрлаган шахс устидан суд бошланди

 

Олий суд матбуот хизмати расмий баёнотига кўра, жиноят ишлари бўйича Оҳангарон шаҳар судида жорий йилнинг октябрь ойида Тошкент вилоятида жойлашган жазони ижро этиш колониясидан қочиб, ўта оғир жиноят содир этган шахсга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бошланди.

 

Судланувчи — 1994 йилда Фарғона вилоятида туғилган, аввал судланган фуқаро M.T. бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсни зўрлаш) ҳамда 119-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) билан айбланмоқда.

 

Мазкур моддалар санкциясига кўра, судланувчига нисбатан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

 

Маълум қилинишича, M.T. манзил-колонияда жазони ўтаётган бўлиб, маҳаллий корхоналардан бирида ишлаш учун чиқарилган ва белгиланган вақтда қайтмаган. Шу куни у 2016 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий мазмундаги ҳаракатларни содир этган.

 

Жабрланувчи вояга етмаган шахс бўлгани сабабли ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси талабларига мувофиқ, жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика