1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Октябрда Ўзбекистон-Россия иқтисодий ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш ўтказилади

Унда иқтисодий ҳамкорликнинг барча йўналишлари кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Октябрда Ўзбекистон-Россия иқтисодий ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш ўтказилади

 

Тошкентда 20-21 октябрь кунлари Ўзбекистон ва Россия иқтисодий ҳамкорлигига бағишланган йиғилиш ўтказилади. Бу ҳақда “Sputnik Узбекистан” хабар берди.

 

Учрашув иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 22-йиғилиши ҳисобланади. Унда икки давлат кооперацияси бўйича масъул 12 та комиссия иштирок этади.

 

Музокараларда Ўзбекистон томонига Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва савдо вазири Жамшид Ходжаев, Россия томонига эса РФ савдо-саноат вазири Денис Мантуров бошчилик қилади.

 

Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия президентлари телефон мулоқоти бўлиб ўтганди.

 

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика