Ўзбекистон

Олмалиқда болаларни калтаклаб шуғуллантирган мураббий ИИБга топширилди

Шунингдек, болаларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

Олмалиқда болаларни калтаклаб шуғуллантирган мураббий ИИБга топширилди

Ижтимоий тармоқда Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган нодавлат спорт клубининг мураббийси томонидан икки нафар болага нисбатан жисмоний куч ишлатилгани акс этган видеолавҳа тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Ҳолат юзасидан вилоят Спорт бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат тегишли мутахассислар томонидан ўрганилиб, ўз тасдиғини топган. Шу муносабат билан Олмалиқ шаҳар Болалар ишлари бўйича комиссиясининг тезкор йиғилиши ўтказилган.

 

Йиғилиш давомида ҳолатнинг барча жиҳатлари батафсил кўриб чиқилиб, бир қатор аниқ чоралар белгиланган. Жумладан, шаҳар ички ишлар бўлимига мураббийнинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўриш топширилган.

 

Шунингдек, фарзандларини жазолашни мураббийдан илтимос қилган болаларнинг ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилиши белгиланган.

 

Комиссия йиғилишида мураббий S.Mirzavaliyev қилган ҳаракатидан пушаймон эканини билдириб, кенг жамоатчиликдан узр сўрашини маълум қилган.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

custom img

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"