Қайд этилишича, ўтказилган текширув чоралари натижасида ушбу ҳолат Тожикистон Республикаси Хатлон вилояти Регар туманида содир бўлгани аниқланган. Болаларнинг онаси ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетган, уларнинг тоғаси эса тазйиқ ва зўравонлик қилган.
Зўравонлик ҳолатига Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳуқуқий баҳо берилмоқда.
Қўшимча қилинишича, ТожикистонРеспубликаси Хатлон вилояти Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани билан чегарадош ҳисобланиб, ушбу аҳоли яшаш пунктининг аҳолисининг қарийб 70-75 фоизини ўзбек миллатига мансуб фуқаролар ташкил этади.


