Ўқ отиш бўйича жаҳон чемпионати Озарбайжонга кўчирилди
Аввалроқ унинг Россияда ўтказилиши режалаштирилганди.

Ўқ отиш бўйича 2023 йилги жаҳон чемпионати Озарбайжонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда “ТАСС” нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ ушбу мусобақа Россияда 2023 йилнинг 14—31 август кунлари ўтказилиши режалаштирилганди. Халқаро спорт ўқ отиш федерацияси Ижроия қўмитаси қарори билан турнир Озарбайжонда кўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2022-йил 7-март куни Украинадаги вазият туфайли россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро турнирларда иштирок этишдан четлаштирган.
.







