Cаломатлик

Организм барқарор ишлаши қайси гормонларга боғлиқ?

Мутахассис бу бўйича маълумот берди.

Организм барқарор ишлаши қайси гормонларга боғлиқ?

Ички секреция безлари инсон танасида гормонлар ишлаб чиқариб, улар деярли барча ҳаётий жараёнларни тартибга солади. Хўш, организмда қайси гормон, қандай вазифа бажаради? Улар фаолиятига қайси омиллар салбий таъсир этиши мумкин?

 

— Инсон танаси мураккаб бўлиб, унинг барқарор ишлаши кўп жиҳатдан гормонлар мувозанатига боғлиқ, — дейди мутахассис. — Улар биологик фаол моддалар бўлиб, асосан, ички секреция безларида ҳосил бўлади ва организм функцияларини тартибга солади. Яъни гормонлар бутун танага тарқалиб, аъзо ва тўқималар фаолиятини бир меъёрда бошқаради.

 

Мисол учун, кальцитонин ва трийодтиронин (Т3) ҳамда тироксин (Т4) қалқонсимон без гормонлари бўлиб, уларнинг биринчиси парафолекулаларидан ажралиб, фосфор ва кальций алмашинувини бошқаради. трийодтиронин ва тироксин эса тананинг йодга бўлган эҳтиёжини қондиради. Айнан улар қалқонсимон безнинг барқарор ишлашига хизмат қилади.

 

Шунингдек, эстроген — аёллик, тестостерон — эркаклик, адреналин — буйрак усти безида ишлаб чиқарилади. Яъни жинсий гормонлар репродуктив саломатликни тартибга солса, адреналин вужудни стрессга тайёрлайди.

 

Инсулин эса организмдаги қанд миқдорини бир меъёрда ушлаб туришга “масъул”. Ошқозон ости безида ишлаб чиқарилувчи бу модданинг етишмаслиги қандли диабетни келтириб чиқаради.

 

Кортизол — стресс, очлик ёки тўқликни назорат қилувчи гормон ҳам дейилади. У қуёш нурида кўп юриш, калориясиз, кам витаминли таомлар ейиш оқибатида камайиб кетади. Бу эса буйраклар фаолиятига салбий таъсир этиши мумкин. Аксинча кўпайиб кетиши буйракларга ортиқча босим юклайди.

 

Гипофиз — мия ичида жойлашган ва танадаги барча гормонлар фаолиятини бошқаради. Гормон ишлаб чиқарувчи аъзолар ва эндокрин тизим бир-бири билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, зарурат бўлмаса, улар фаолиятига аралашиш керак эмас.

 

Аммо эндокрин безнинг яхши ишламаслиги гормонлар фаолиятига ҳам салбий таъсир қилиши мумкин. Бу ҳолат кўпинча турли хавфли ўсмалар, носоғлом турмуш тарзи, нотўғри овқатланиш, уйқусизлик ва стресс сабаб юзага келади.

custom img

Дунёда вабодан ўлим кўрсаткичлари ошмоқда

ЖССТга кўра, бу бўйича эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда.

custom img

Маймунчечак бўйича эълон қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Касалланиш ва ўлим ҳолатларининг камайиши туфайли ЖССТ мпох эпидемиясини фавқулодда ҳолат мақомидан чиқарди.

custom img

Ўзбекистонлик шифокорлар Жанубий Кореяда бепул ўқитилади

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш делегацияси Кореяда роботлаштирилган жарроҳлик, телемедицина ва қўшма таълим дастурлари бўйича ҳамкорлик келишувларига эришди.

custom img

Ўзбекистонлик олимлар вирусли кўз касалликлари учун дори плёнка яратди

Плёнка кўзга қўйилганда аста-секин эрийди ва доривор модда томчига қараганда узоқроқ таъсир кўрсатади.

custom img

Зарарсиз кўринган газаклар аслида мияни “синдириши” мумкин

5 кунлик зарарли овқатланиш мияда доимий ўзгаришларга олиб келади.

custom img

Сурункали бел оғриғидан қутулиш йўли топилди

Юриш бел оғриғи хавфини камайтиради.

custom img

Ёз фаслида саломатликни қандай асраймиз?

Бу борада 7 та муҳим тавсия эълон қилинди.

custom img

Дориларсиз қон босимини пасайтириш усули аниқланди

Чой, шоколад, олма – юрак саломатлиги учун табиий дорилар ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"