2021 йил 26 майдан 30 июнгача бўлган даврда Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган нархларнинг вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар бўйича ўзгариши таҳлил қилинди.

Картошка эътибор марказида
Ўртача нархлар диапазони Сурхондарё вилоятида бир килограмм учун 1 600 сўмдан Тошкент шаҳрида 5000 сўмгача бўлган оралиқни ташкил қилган.
Картошка нархларининг пасайиши ички бозордаги вазиятнинг барқарорлашувидан далолат беради.
12 та вилоятда картошка нархларининг пасайиши кузатилди.
Кўриб чиқилаётган давр мобайнида республикада ўртача нархларнинг ўсиши
мол гўшти (+1,0% ёки 61 867 сўм/кг),
сут (+1,2%, 6 160 сўм/литр),
шакар (+1,0%, 8 492 сўм/кг)


