1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

Озарбайжон — Арманистон чегараси яна нотинч

Чегарада навбатдаги қуролли тўқнашув юз берди, 5 киши яраланди.

Озарбайжон — Арманистон чегараси яна нотинч

 

Озарбайжон ва Арманистон чегарасида навбатдаги қуролли тўқнашув юз берди, 5 киши жароҳат олди. Томонлар бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузганликда ва чегарадаги вазиятни атайлаб қийинлаштирганликда айблаяпти.

 

Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, 10 май куни кечқурун Арманистон қуролли кучлари бўлинмаси Басаргечар туманининг Зод қишлоғи йўналишидан Озарбайжон армиясига қарата ўт очган.

 

«Қарши томоннинг нишонга олиб ўқ отиши натижасида Озарбайжон армиясининг ҳарбий хизматчи Махмудлу Муслим Видади оглу бошидан оғир жароҳат олди», — дейилади хабарда.

 

Хабар қилинишича, ярадор ҳарбий хизматчи шошилинч равишда ҳарбий тиббиёт муассасасига етказилган. Кельбаджар ҳарбий прокуратураси Озарбайжон Қуролли кучлари аскарининг яралангани бўйича жиноий иш очди.

 

Озарбайжон томонининг хабарига кўра, Арманистон қуролли кучлари Озарбайжонга йирик калибрли қурол ва миномётлардан ўқ узган.

 

Арманистон Мудофаа вазирлиги эса «11 май соат 06:00 дан бошлаб Озарбайжон армиясининг Сотк (Зод) йўналишида жойлашган арман қалъаларига замбарак ва миномётлардан ўқ отилди», — деб ишонтирмоқда.

 

Соат 07:00 даги маълумотларга кўра, Арманистондан тўрт киши яраланган. Арманистон Мудофаа вазирлигининг соат 07.50 да берган маълумотларига кўра, чегарада отишмалар давом этяпти.

 

Айтилишича, Озарбайжон қуролли кучлари «Bayraktar» учиш аппаратларидан фойдаланган.

 

Арманистон томонининг соат 10:25даги маълумотларига кўра, мудофаа идораси 4 киши яраланганини маълум қилди.

 

«Ярадор бўлган икки нафар ҳарбий хизматчининг аҳволи яхши, икки нафарининг аҳволи ўртача оғир. Ҳозирда жабрланган ходимларнинг ҳаётига ҳеч қандай хавф йўқ», — дейилади хабарда.

 

Эндиликда Арманистон Мудофаа вазирлиги Арманистон-Озарбайжон чегарасида кескинлик пасайгани ҳақида хабар берди. Озарбайжон томони хабарига кўра, Арманистон қуролли кучлари чегарага қўшимча кучлар, шахсий таркиб ва ​​техника олиб келяпти.

 

Бунгача 11 апрелда икки давлат ўртасида шиддатли жанг бўлиб, икки томондан 7 нафар ҳарбий ҳалок бўлган эди. Томонлар бир-бирини провокация қилишда айблади.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика