1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қайта кўриб чиқилади

Келгуси беш йиллик ривожланиш йўналишлари мутахассислар томонидан қайта ишлаб чиқилади.

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қайта кўриб чиқилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига қилган Мурожаатномасида мамлакат тараққиётининг янги босқичида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқиш зарурлигини маълум қилди.

 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, сўнгги йилларда эришилган муҳим ютуқлар, шаклланган янги барқарор вазифалар ҳамда ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётдаги ўзгаришлар узоқ муддатли ривожланиш ҳужжатини янгилашни тақозо этмоқда. Шу боис, юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиёт йўналишлари ихтисослашган мутахассислар жамоаси томонидан қайта ишлаб чиқилади.

 

Президент парламент аъзоларини ҳам ушбу жараёнда фаол иштирок этиб, ўз таклиф ва ташаббусларини билдиришга чақирди.

 

Мурожаатномада маънавият соҳасини ривожлантириш устувор йўналишлардан бири бўлиб қолиши қайд этилди. Келгуси йилларда ижтимоий-маънавий ҳаётдаги кичик ташаббус ва лойиҳаларни кенг кўламли тизимли фаолиятга айлантириш мақсад қилинган.

 

Шунингдек, давлат раҳбари Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини юрт тарихидаги муҳим сана сифатида муносиб нишонлаш, бу борада кенг қамровли тайёргарлик ишларини олиб бориш зарурлигини таъкидлади. Соҳибқирон Амир Темур ва буюк мутафаккир Алишер Навоийга бағишланган қутлуғ саналарга тайёргарликни кучайтириш ҳам муҳим вазифалардан бири этиб белгиланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика