Ўзбекистон 2025 йилги жаҳон IQ рейтингида 97-ўринни эгаллади

Марказий Осиёда Қозоғистон энг юқори натижа кўрсатди.

Ўзбекистон 2025 йилги жаҳон IQ рейтингида 97-ўринни эгаллади


Worldwide IQ — дунёдаги энг йирик тест агрегаторларидан бири — мамлакатлар бўйича 2025 йилги ўртача интеллект кўрсаткичлари рейтингини эълон қилди. Янгиланган рўйхатда Ўзбекистон 111 та давлат орасида 97-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг ўртача IQ кўрсаткичи 92,2 балл бўлиб, бу жаҳон ўртача кўрсаткичи бўлган 100 баллдан паст.

 

Рейтингда етакчи учликни Япония (112,20 балл), Хитой (111,74 балл) ва Тайван (111,19 балл) эгаллади. Европа давлатлари орасида энг юқори натижа Венгрияга тегишли — 111,06 балл билан у тўртинчи ўринда қайд этилди.

 

МДҲ давлатлари ичида Россия, Арманистон, Беларус ва Озарбайжон нисбатан юқори натижаларни қайд этган. Марказий Осиё мамлакатлари кесимида эса Қозоғистон 88-ўринни (95,49 балл), Тожикистон 95-ўринни (94,11 балл), Қирғизистон эса 105-ўринни (92,29 балл) эгаллади.

 

Рейтингда Украинанинг кўрсаткичи 94,99 баллни ташкил этиб, мамлакат ўтган йилги 75-ўриндан 90-ўринга пастлаган. Ундан кейинги ўринларда Уммон, Кения ва Эфиопия қайд этилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика