Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциациясига вице-президент сайланди
Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясида вилоят ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбарлари ва бошқа мутасаддилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Аралаш жанг санъатлари ассоциациясига янги вице-президентини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Бу ҳақда Отабек Умаров ҳам ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Иштирокчилар бир қатор номзодлар орасида Ўзбекистон яккакураш оламининг ёрқин вакилларидан бири, 93 кг вазн тоифасида WTKF чемпиони, кўплаб яккакураш турларида кўп карра Ўзбекистон, Осиё ва жаҳон чемпиони, халқаро турнирларнинг бир неча карра ғолиби, Бухородаги “Амир Темур” клуби ҳамда ATF Championship промоушени асосчиси, кўплаб чемпионларнинг устози Музаффар Раджабов бир овоздан ушбу лавозимга муносиб, деб топилди.
Шу тариқа Музаффар Ражабов Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси вице-президенти, Ўзбекистон ММА ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Қўл жанги федерацияси Бухоро вилоят бўлимининг раиси лавозимида фаолият олиб боради.
Аввалроқ, UFC’да иштирок этадиган Ўзбекистон вакиллари сони 4 нафарга етгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







