Ўзбекистон

Ўзбекистон бўйлаб сохта дорилар сотган шахслар қўлга олинди

Фирибгарлар Instagram, Facebook, Telegram ва YouTube орқали маҳсулотларини тарқатган.

Ўзбекистон бўйлаб сохта дорилар сотган шахслар қўлга олинди

 

Ўзбекистон ҳудудида сохта ва сифат кафолати бўлмаган дориларни сотган шахслар аниқланиб, қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 2025 йил 4 апрель куни мамлакатдаги рўйхатдан ўтган ва сертификатга эга биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарувчи корхона ходими ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат қилиб, маҳсулотларини сохталаштириб сотаётган шахслар ҳақида хабар берган.

 

Суриштирув натижаларига кўра, фирибгарлар Instagram, Facebook, Telegram ва YouTube платформаларида “Арзон интернет магазин”, “Онлайн шифо УЗ”, “Шов-шув онлайн шоп”, “Уйда даволаниш” каби каналлар орқали қалбаки дориларни реклама қилиб, сотган.

 

Аниқланишича, 1995 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган шахс Тошкент шаҳридаги Учтепа марказида Саll-марказ ташкил қилган ва 1975 йилда туғилган жиноий шериги билан биргаликда сохта маҳсулотларни республика бўйлаб тарқатган.

 

Ҳозирги кунда уч нафар гумонланувчи қамоққа олинган, яна бир шахсга нисбатан қидирув эълон қилинган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"