Ўзбекистон

Ўзбекистон энг яхши саёҳат маскани деб топилди

Жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган “World Travel Mart” халқаро туризм кўргазмаси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон энг яхши саёҳат маскани деб топилди

 

Жорий йилнинг 6-8 ноябрь кунлари Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган “World Travel Mart” халқаро туризм кўргазмаси давомида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаламовга дунёдаги энг машхур туристик нашриётлардан бири “Lonely Planet” Вице Президенти Том Бродй томонидан 2024 йил учун “Ўзбекистон - энг яхши саёҳат маскани” номинацияси ғолиби бўлганлиги муносабати билан махсус сертификат топширилди.

 

Маълумот учун: “Lonely Planet” - саёҳат бўйича қўлланма ва китоблар нашриёти бўлиб, 1973 йилда Австралияда ташкил этилган компания 150 миллиондан ортиқ китобларни чоп этган. Кунлик кузатувчилари сони 15 млн. га яқин.

 

Жорий йилнинг 25 октябрь куни 10 нафар давлатлар (Бенин, Чили, Хорватия, Ҳиндистон, Покистон, Мексико, Марокаш, Сент-Люсия ва Ўзбекистон) орасида Ўзбекистон номзоди “Lonely Planet” нашриёти экспертлари томонидан ғолиб деб топилган.

 

“Lonely Planet” экспертлари томонидан тақдим этилган маъумотларга кўра Ўзбекистон қуйидагилар ислоҳотлар учун танланган:

 

“Ўзбекистон бўйлаб воҳадан тортиб воҳагача саёҳатчилар ўтган асрлар давомидаги савдо тармоқларини кузатишда давом этмоқда. Бир пайтлар обод қалъа шаҳарларини боғлаб турган туя карвонлари ўрнини тезюрар темир йўл ва қулай ички рейслар тармоғи эгаллаган бўлсада, Самарқанд, Бухоро ва Хиванинг қадимий маданий марказлари ҳали ҳам Ипак йўли даврини эслатиб туради. Нурота тоғларида жамоатчилик асосидаги туризм ташаббуси ташриф буюрувчиларга чўпон жамоалари ҳаётини кўрсатади”.

 

Хабарингиз бор, Ўзбекистон делегацияси Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган “World Travel Mart” халқаро туризм кўргазмасида миллий стенд билан иштирок этди.

 

Ан-анавий тарзда Ўзбекистон миллий стенди остида иштирок этаётган Туризм қўмитаси масъуллари томонидан “World Travel Mart” халқаро туризм ярмаркасида мамлакатимиз туризм салоҳиятини хорижий далватлар орасида кенг тарғиб қилиш, хорижий туризм соҳаси маъмурияти билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида музокаралар олиб борилди.

 

Хусусан, “BBC World News” компаниясининг Евросиё ҳудуди раҳабари С.Становкин билан мамлакат туризм салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилиш, "SNN"нинг МДҲ ҳамда Осиё мамлакатлари бўйича директори I.Aхмад ва "Euronews" компаниясининг халқаро тижорат директори K.Штайн билан халқаро медиа майдонларида Ўзбекистоннинг юксак маданияти, бой тарихи ва туризм салоҳиятини ёритишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга келишилди.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

custom img

Ўзбекистонда ҳаво совиши ортидан метан заправкалар иши яна чекланади

10 март, сешанба куни соат 16:00 дан бошлаб Республикадаги метан заправкалар фаолиятига вақтинча чеклов жорий этилади.

custom img

Ўзбекистонда икки ой ичида 45 та жиноий гуруҳ фаолияти тўхтатилди

Шунингдек, 3150 та жиноят иши қўзғатилган, 2934 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган ва 980 нафар шахсга қамоқ эҳтиёт чораси тайинланган.

custom img

Сурхондарёда мактаб ўқитувчиси катта миқдорда наркотик модда сотаётганда қўлга олинди

Шунингдек, Сирдарёда тожикистонлик наркокурьерлар чагарадан улоқтирган 6 сумка наркотик моддани қабул қилиб олган икки шахс ушланди.

custom img

Тошкентда вояга етмаган ўғилларига машина берган ота 5 суткага қамалди

Ҳужжатсиз автомобил бошқарган болалар сабаб қўшнилар уларнинг отаси билан гаплашмоқчи бўлган, аммо эркак улар билан жанжаллашиб, ҳақорат қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"