Ўзбекистон технологияли металлар комбинати (ТМК) ва гидрометаллургия йўналишида дунёда етакчи ҳисобланган KU Leuven Solvomet Group ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати маълум қилди.
Брюссель шаҳри марказида ўтказилган имзолаш маросими саноат соҳасида янги босқични бошлаб берди. Ҳамкорлик доирасида ТМКда рений металл тузлари ишлаб чиқариш ҳажми оширилиши, шунингдек, критик минералларни ажратиб олиш бўйича замонавий гидрометаллургия ечимлари жорий этилиши режалаштирилган.


