Ўзбекистон

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази дунёнинг ТОП-10 кутилаётган музейлари қаторига киритилди

Smithsonian журналида Ислом цивилизацияси маркази халқаро даражада эътироф этилиб, глобал музей лойиҳалари қаторидан жой олди.

Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази дунёнинг ТОП-10 кутилаётган музейлари қаторига киритилди

 

АҚШнинг нуфузли илмий-оммабоп нашрларидан бири — Smithsonian Magazine талқинига кўра, Тошкент шаҳрида бунёд этилаётган Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази 2026 йилда дунёда энг катта қизиқиш билан кутилган 10 та музейдан бири сифатида эътироф этилди. 1970 йилда ташкил этилган ушбу журнал фан, тарих, маданият ва музейшунослик соҳаларида халқаро миқёсда нуфузли илмий-оммабоп нашр ҳисобланади. Унинг рейтингларига киритилиш лойиҳалар учун жаҳон даражасидаги юксак эксперт баҳосининг белгиси сифатида қаралади.

 

Нуфузли рейтингга, шунингдек, Lucas Museum of Narrative Art (Лос-Анжелес),  National Geographic Museum of Exploration (Вашингтон, Д.С.), London Museum (Лондон), MoN Takanawa: The Museum of Narratives (Токио), The Hip Hop Museum (Нью-Йорк) ва Kanal–Centre Pompidou (Брюссел) каби машҳур музей лойиҳалари ҳам киритилган. Бу эса Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини жаҳон миқёсидаги энг йирик музей ташаббуслари билан бир қаторга қўяди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши 2026 йил март ойига режалаштирилган. Smithsonian Magazine таъкидлашича, уч қаватли музей мажмуаси кенг кўламли кўргазма майдонлари, Ренессанс даври заллари, шунингдек, турли тарихий даврларда яратилган Қуръони Каримнинг 114 та қўлёзма нусхасидан иборат ноёб тўпламни ўз ичига олади. Улар орасида VII асрга мансуб Усмон Қуръони — дунёда сақланиб қолган энг қадимий муқаддас китоб нусхаларидан бири ҳам мавжуд.

 

Журнал марказда замонавий рақамли технологиялар кенг қўлланилишини алоҳида қайд этади. Хусусан, сунъий интеллект асосида яратилган “жонли портретлар” орқали ташриф буюрувчилар буюк ислом олиму мутафаккирлари билан виртуал мулоқот қилиш имкониятига эга бўладилар.

 

Ислом цивилизацияси маркази таркибида, шунингдек, исломий меросни ўрганишга ихтисослашган илмий-тадқиқот институти, қадимий қўлёзмаларни реставрация қилиш лабораториялари ҳамда 460 ўринли халқаро конференция зали фаолият юритади. Бу эса марказнинг жаҳон даражасидаги кўп функцияли илмий-маърифий ва маданий макон сифатидаги мақомини белгилайди.

 

Smithsonian Magazine мажмуа архитектурасига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Унда Темурийлар даврига хос анъанавий Марказий Осиё услуби ва замонавий архитектура ечимлари уйғунлашган. Баландлиги 65 метрга тенг бўлган кўк гумбаз ислом цивилизациясининг илмий-маънавий мероси улуғворлиги ва чуқур рамзий маъносини ифода этади.

 

Smithsonian Magazine томонидан Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг дунёда энг кутилган музейлар рўйхатига киритилиши мамлакатнинг жаҳон меросига қўшган илмий, маънавий ва маданий ҳиссасининг муҳим халқаро эътирофи, шунингдек, Ўзбекистоннинг глобал маданий макондаги нуфузи тобора ошиб бораётганининг тасдиғи сифатида баҳоланмоқда.

custom img

Самарқандда бедарак йўқолган аёлнинг жасади 3 ойдан бери топилмаяпти

Тахминларга кўра, у таниш йигит томонидан ўлдирилиб, жасади Дарғом каналига ташланган бўлиши мумкин.

custom img

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

custom img

Тошкентда “Қора либосли аёл ташрифи” китоби тақдимоти ўтказилди

Тадбир доирасида адабий чиқишлар, саҳна кўриниши ва китоб имзолаш маросими ташкил этилди.

custom img

“Токиога йўл”: Чемпион руҳи ва миллий ғурур акс этган фильм

Ўзбекистон ва Япония кино ижодкорлари ҳамкорлигида суратга олинган “Токиога йўл” бадиий филми миллий кино оламида муҳим воқеа сифатида намоён бўлди. Фильм бокс бўйича Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳаёти, унинг машаққатли йўли ва катта ғалабалари асосида яратилган.

custom img

Президент бир гуруҳ геологларни мукофотлади

Геологлар “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог” фахрий унвони, “Меҳнат шуҳрати”, “Дўстлик” орденлари ҳамда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

custom img

Ўзбекистонда дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда уларнинг халқаро миқёсдаги самарадорлиги ўрганилади

Дори воситаларининг самарадорлиги 12 та халқаро илмий манба асосида текширилади.

custom img

“Қамчиқ” довонида автомобиль хандаққа тушиб кетди

Қутқарувчилар автомобилни хавфсиз ҳудудга олиб чиқди.

custom img

Қорақалпоғистонда “Медиа ҳафталик”нинг илк босқичи якунланди

Мазкур “Медиа ҳафталик” ОАВ учун контент тайёрлаш маркази томонидан ташкил этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"