1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири билан учрашув ўтказди

Сўнгги йилларда қўшма корхоналар сони 10 баравар, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 20 миллиард доллардан ошди.

Ўзбекистон Президенти Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири билан учрашув ўтказди

 

Президент Шавкат Мирзиёев Токиога расмий ташрифи доирасида 19 декабрь куни Япония иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири Рёсей Аказавани қабул қилди.

 

Ўзбекистон – Япония стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда қўшма лойиҳаларни илгари суришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

 

Шавкат Мирзиёев Япониянинг Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари жадал ўсиб бораётганини мамнуният билан қайд этди. Сўнгги йилларда қўшма корхоналар сони 10 баравар, амалга оширилаётган лойиҳаларнинг умумий қиймати эса 20 миллиард доллардан ошди.

 

Савдо ва инвестиция алоқаларини мустаҳкамлаш, муқобил энергетика, карбонсизлантириш, ўта муҳим хомашё каби кўплаб соҳаларда саноат кооперациясини чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш учун вазирлар даражасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия тузиш муҳим экани таъкидланди.

 

Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (ЖEТРО) ва МДҲ мамлакатлари билан савдо бўйича ассоциациясининг (РОТОБО) фаол иштирокида ишбилармонлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш юзасидан келишувга эришилди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика