Жаҳон

“Ўзбекистон ва Озарбайжон қардош мамлакатлар, ишончли иттифоқчилардир” - Илҳом Алиев

Озарбайжон Президенти Тошкентдаги Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашуви арафасида икки мамлакат алоқаларининг мустаҳкамлигини таъкидлади.

“Ўзбекистон ва Озарбайжон қардош мамлакатлар, ишончли иттифоқчилардир” - Илҳом Алиев

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви арафасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан суҳбат ташкил этилди. Давлат раҳбари Озарбайжон ва Ўзбекистонни ўзаро тарихий илдизлар, маданий яқинлик ва дўстлик ришталари боғлаб туришини қайд этди.

 

Президент Алиев сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасидаги алоқалар янги босқичга кўтарилганини, давлат раҳбарларининг дўстона учрашувлари ва қўшма лойиҳалари туфайли ҳамкорлик иттифоқчилик даражасига етганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон ва Озарбайжон иқтисодиёт, энергетика, транспорт ҳамда маданият соҳаларида самарали ҳамкорлик олиб бормоқда.

 

Шунингдек, Илҳом Алиев Ўзбекистоннинг Қорабоғни тиклашдаги амалий ёрдамини ва қардошлик рамзи бўлган ташаббусларини юқори баҳолади. У икки мамлакат муносабатлари нафақат икки томонлама, балки халқаро миқёсда ҳам тобора мустаҳкамланаётганини айтиб, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни “яқин дўст ва ишончли иттифоқчи” деб атади.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

custom img

"Қозоғистон араб давлатларига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр" — Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ, Исроил ва Эрон уруши жараёнида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларига шахсий мурожаат йўллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

“Ўзбекистон ва Озарбайжон қардош мамлакатлар, ишончли иттифоқчилардир” - Илҳом Алиев