Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи яна бир туннель фош этилди. Мазкур туннел Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан аниқланган.
Туннелнинг Қорасув туманидаги уйлардан бирида жойлашгани қайд этилди. 13 метр чуқурликда жойлашган туннелдан ўтиш 2х1,7 метр ўлчамдаги йўлак орқали таъминланади. Унинг умумий масофаси — 177 метр.
Ерости туннели эгаси Қирғизистон фуқароси М.И.М. ўтган йилнинг сентябрь ойида Р. исмли шахс билан танишиб, икки давлат ўртасида туннель қазишни мақсад қилган.
Туннель орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга валюта ва товарлар олиб ўтиш режалаштирилган.
М.И.М. ўз айбини инкор этмаган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.


