Жамият

Давлат функция-ваколатларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳузуридаги “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти хабар берди.

Давлат функция-ваколатларини хусусий секторга ўтказиш тартиби белгиланди

 

 

Унда айтилишича, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ваколатли орган ҳисобланиб, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 15 февралгача давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функцияларни тўлиқ хатловдан ўтказади. 20 мартгача аниқланган самарасиз давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш имкониятини таҳлил қилади.

 

Бундан ташқари, 20 майгача хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжуд бўлган давлат функцияларининг иқтисодий самарадорлигини таҳлил қилади ҳамда хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхатини шакллантиради.

 

1 июлгача давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолиятга эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхатини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиб, шакллантиради.

 

Шунингдек, 1 августгача хусусий секторга ўтказиш тавсия этилган давлат функциялари рўйхатини тузади ва тегишли хулосалар билан биргаликда Вазирлар Маҳкамасига киритади.

 

1 октябргача Ҳукумат томонидан маъқулланган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқади.

 

Юқорида белгиланган вазифалар ҳисоботи учун Давлат функцияларининг ягона рўйхатга олиш китобини шакллантириш ва юритиб боришга қаратилган электрон майдонча яратилади.

 

Давлат функциялари аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ҳамда бошқа механизмларни қўллаган ҳолда хусусий секторга ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотлар фаолияти қонунийлаштирилиши, ер участкаларини хусусий секторга мулк ҳуқуқи билан бериш тартиби кучга кириши ҳамда келгусида хусусий секторни таълим соҳасига жалб қилиш устувор вазифа сифатида қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"