Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2026 йилдан истеъмол кредитларига янги чекловлар жорий этилади

Эндиликда кредит миқдори фуқаронинг расмий даромадига боғланади.

Ўзбекистонда 2026 йилдан истеъмол кредитларига янги чекловлар жорий этилади

 

2026 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги банклар учун янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, жисмоний шахслар олиши мумкин бўлган истеъмол кредити ёки микрокредитнинг максимал миқдори уларнинг расмий даромадига бевосита боғланади.

 

Агар банк мижознинг ўртача ойлик даромадини аниқлай олса (жумладан, иш ҳақи банк картаси орқали олиниши, расмий иш жойидан маълумотнома мавжуд бўлиши ва бошқа ҳолатларда), фуқаро саккиз ойлик даромадидан ошмайдиган миқдорда истеъмол кредити ёки микрокредит олиш ҳуқуқига эга бўлади. Масалан, агар фуқаронинг ойлик даромади 5 миллион сўмни ташкил этса, у 40 миллион сўмгача кредит олиши мумкин.

 

Агар фуқаронинг даромадини аниқлаш қийин ёки имконсиз бўлса (жумладан, норасмий бандлик ҳолатларида), кредитнинг максимал миқдори ойлик даромаднинг беш бараваридан ошмаслиги лозим. Хусусан, ойига 5 миллион сўм даромад олувчи шахс бундай ҳолатда кўпи билан 25 миллион сўм кредит олиши мумкин.

 

Мазкур чекловлар якка тартибдаги тадбиркорлар учун ажратиладиган кредитларга ҳамда таълим кредитларига татбиқ этилмайди.

 

Янги қоидалар аҳолининг ўз молиявий имкониятларидан ортиқча қарз олишининг олдини олиш, қайтарилмаётган кредитлар улушини камайтириш ва банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлашга қаратилган.

 

Қайд этилишича, ушбу қарорни қабул қилишга кредит олувчилар сонининг кескин ошиб бораётгани ҳам сабаб бўлган. Марказий банк маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июнь ҳолатига келиб, 1,4 миллион нафар фуқаро (жами қарз олувчиларнинг 27 фоизи) икки ёки ундан ортиқ кредитга эга бўлган. Шунингдек, қарз олувчиларнинг 11 фоизи уч ва ундан ортиқ кредит олган. Умуман олганда, мамлакат иқтисодий фаол аҳолисининг 33 фоизи, яъни қарийб 5 миллион киши турли кредит мажбуриятларига эга.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистон яшил Марказий Осиё етакчига айланиши мумкин — БМТнинг Ўрмонлар бўйича форуми раиси

Исмоил Белен Ўзбекистондаги кўкаламзорлаштириш ташаббуси ҳақида гапирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"